"Барселона" собиқ футболчиси трансферидан 10 фоизини олади

Каталониянинг "Барселона" клуби келаси ёзда қўшимча даромад олиши мумкин. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, агар "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Илайш Морибани сотса, "кўк-анорранглилар" умумий келишувнинг 10 фоизини олади.

Немис жамоаси энди келаси ёзда Морибани сотишга аҳд қилган. Футболчи жорий мавсумни ижара асосида "Валенсия"да ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Илайш аввалроқ "Барселона"да катта ваъдалар берган эди. Бироқ футболчи жуда кўп маош сўради ва охир-оқибат сотилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!