“Барселона” собиқ президенти Бартомеу ҳибсга олинди
“Барселона” собиқ президенти Хосеп Мария Бартомеу, ижрочи директори Оскар Грау ва юридик бўлим раҳбари Рамон Гомес Понти полиция томонидан ҳибсга олинди.
Маълумотларга қараганда, 1 март куни “Барселона” офисида тинтув ўтказилган. Бартомеу, Грау ва Понти клубнинг ижтимоий тармоқдаги фаолияти бўйича қўлга олингани айтилмоқда.
“Барселона” клуби ҳозирча бунга расмий муносабат билдиргани йўқ. 7 март куни “Барселона” президентлиги учун сайлов бўлади. Раҳбар лавозимига Жоан Лапорта, Виктор Фонт ва Тони Фрейша даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар