"Барселона" собиқ устози ЖЧ-2022 фаворитлари номини айтди
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Роналд Куман Қатардаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг, мундиалнинг асосий фаворити сифатида қайси жамоаларни кўришини айтди.
“Мен учун турнирнинг асосий фаворитлари Бразилия ва Франция ҳисобланади. Бу икки жамоа жуда кучли. Албатта, Англия, Испания, Аргентина ва Нидерландия каби бошқа яхши жамоалар ҳам бор. Лекин, менинг фикримча, Бразилия ва Франция қолганларидан бироз устунроқ", - дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди "Marca"
Франция терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Плей-оффнинг биринчи босқичида “уч ранглилар” Польша билан куч синашади. Бразилия эса ОФК вакили Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар