"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлади

Нидерландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Иброҳим Афеллай профессионал футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

"Ўйлаганларимнинг барчасини қўлга киритганим йўқ, бироқ мен ҳамма нарсани тўғри қабул қиламан. Бу иш қачондир бўлиши керак эди", - дея изоҳ берди ярим ҳимоячи.

34 ёшли футболчи сўнгги бор 2020 йил 26 январь куни майдонга тушган эди. ПСВни май ойида тарк этган Афеллай ортда қолган вақт мобайнида бирон клубдан таклиф олмагани ортидан бутсасини михга илишга қарор қилди.

Афеллай фаолияти давомида "Барселона", "Шальке", "Олимпиакос" ва "Сток Сити" клубларида тўп сурган. Шунингдек, у Нидерландия терма жамоаси сафида 53 та ўйинда 7 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!