"Барселона" "сўнган юлдуз" билан шартнома имзолашни хоҳлайди

"Барселона" "Бетис" ярим ҳимоячиси Набиль Фекирни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда. 

28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Жоан Лапортага ёқади. Каталонияликлар францз учун 60 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ "Бетис" уни 80 миллион евродан камига сотмайди. 

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Фекир "қурбақалар" билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Ла Лиганинг жорий мавсумида Набиль жами 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та самарали узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!