"Барселона" сўнгги 15 йилдаги энг ёмон натижани қайд этди

"Барселона" Испания чемпионатининг 37-тури "Осасуна"га қарши баҳсда мағлубиятга учради.

Marca нашри маълумотига кўра, каталонияликлар ушбу учрашувдаги гол билан ҳисобланганда жорий мавсумда барча турнирларда ўзларининг 100-голини урди.

Манбада таъкидланишича, бу "Барселона"нинг 2005/2006 мавсумдан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткичи бўлди. Ўшанда "кўк-анор ранглилар" 47 учрашувда 86 та гол билан чекланган эди.

"Барселона"нинг бир мавсумда гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткичи 2011/2012 йилги мавсумда Хосеп Гвардиола бошқарувида қайд этилган. Ўшанда "блаугранлар" 64 учрашувда 190 та гол киритишни уддалаган.

Шунингдек, каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳам ўзининг сўнгги ўн бир йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Жорий мавсумда 26 та гол киритган аргентиналик футболчи 2009 йилдан буён бир мавсумда энг камида 30 тадан гол уриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!