"Барселона" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лига 24-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, 2-дақиқада Педри ҳисобни очди. 40-дақиқада Дардер мувозанатни тиклади. 64-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Рауль Де Томас мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига яқин Люк Де Йонг бош билан гол уриб, "кўк-анорранглилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Айни дамда каталонияликлар 40 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 28 очкоси бор "Эспаньол" 13-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!