"Барселона" сотқин футболчига қизиқмоқда
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар клубини ўзгартириши мумкин.
"Bild" нашри берган хабарга кўра, француз "Бавария"ни тарк этиб, "Барселона"га кўчиб ўтиш ниятида. Айни вақтда у мюнхенликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. "Кўк-анорранглилар" эса ўнг қанот ҳимоячисига эҳтиёж сезмоқда.
Биласиз, Павар Франция терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган мундиалда иштирок этди. У терма ичида содир бўлаётган воқеаларни журналистларга етказиб турганлиги туфайли 1-турдан сўнг умуман майдонга туширилмади.
Фикрлар