"Барселона" спорт ишлари директори Неймарни Каталонияга қайтариш ниятида

"Барселона" спорт ишлари бўйича директори Эрик Абидаль Неймарнинг Каталонияга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.

"Мен қайтиши тарафдориман, у жамоага ёрдам бера олиши мумкин. Фикримча, Сетьен ҳам Неймардек футболчи унинг қўл остида бўлишидан хурсанд бўлади. Бундай савиядаги футболчиларнинг жамоада бўлиши бошқа футболчилар учун ҳам фойдали бўлади деб ҳисоблайман.

Неймар ва Фатининг рақобати? Айни шу масала сабаб Неймарнинг трансферини амалга оширишимиз осон бўлмайди. Клубга янги футболчи келадиган бўлса, у аввало жамоа таркибидаги ёш футболчиларнинг ўсишига таъсир ўтказмаслиги керак", - дейди Абидаль.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Улугбек0500
09/02/2020 12:14
Немар можороси Яна бошланди