"Барселона" Суарес ўрнига муносиб ҳужумчи қидиришни давом эттирмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга муносиб ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бу борада Лука Йович (“Айнтрахт”), Антуан Гризманн (“Атлетико”) ҳамда Маркус Рэшфорд (“Манчестер Юнайтед”) каби футболчиларнинг номзодини кўриб чиқмоқда. Таъкидлаш керакки, бу борада Йовичнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Каталонияликлар Суарес ўрнига айнан 21 ёшли сербиялик футболчини олиб келишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Гризманни сотиб олиш фикридан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар