“Барселона” супертрансферни уддалади

“Барселона” мутасаддилари бош мураббий Хави кутаётган муҳим трансферни уддалади. “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес мавсум якунланиши билан Каталонияга келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Хави 21 ёшли ўйинчи ёрдамида жамоанинг ҳужумкорлик салоҳиятини оширмоқчи. Ҳозирча, каталонияликлар “шаҳарликлар”ни трансферга кўндирди. Томонлар трансфер суммаси бўйича келишувга эришса бўлди.

Яқинда “Сити” сўраётган нарх ва “Барселона” тўламовчи бўлган сумма ўртасидаги фарқ 15 миллион еврони ташкил қилган эди, айни пайтда бу кўрсаткич қисқариб бормоқда.

Торрес “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига кирига қийналмоқда. Ёш футболчи Англия премьер-лигасида тўртта учрашувда иккита гол уриб, битта голли узатма берганига қарамай, Хосеп Гвардиола унга етарли ўйин вақти бермаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIROJ BO'RIYEV
17/12/2021 15:32
Xavining jamoaga effekti zor transfer boladida oziyam