“Барселона” суперюлдузга расмий таклиф юборди

“Барселона” бошқарувини қабул қилиб олган Жоан Лапорта таркибни кучайтиришни бошлади. Янги президент ташаббуси билан клуб мутасаддилари “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио  Агуэрога шахсий шартнома бўйича расмий таклиф юборди.

Жоан Лапорта аргентиналик ҳужумчини олиб келиш орқали Лионель Мессини “Барселона”да қолишга кўндирмоқчи.

“Манчестер Сити” кейинги пайтда кўп жароҳат олаётган футболчига янги битим таклиф қилмайдиган бўлган. Агуэро ёзда ҳар қандай клубга эркин агент сифатида йўл олиши мумкин. Аргентиналик ҳужумчи “Барселона” раҳбариятидан жамоага келиши учун маълум миқдорда бонус талаб қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!