
“Барселона” таклифини рад эта оладиган футболчи ҳам бор экан
“Брешиа” ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Италия чемпионатидаги фаолиятини давом эттириш мақсадида “Барселона” ва ПСЖ таклифларига рад жавобини берди.
20 ёшли футболчи яна беш-олти йил давомида А Серияда маҳоратини оширишга қарор қилган.
Истеъдодли футболчининг бу қарори Италия грандлари “Интер” ва “Ювентус”нинг имкониятларини ошириб юборди. Ҳар икки клуб ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган таянч ярим ҳимоячисини ўз сафида кўришни истайди.
Ўз олдига катта мақсадларни қўя олмайдиган “Брешиа” учун грандлар талашаётган футболчини ушлаб ўтиришдан маъни йўқ. Шунинг учун улар Тоналини 50 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Фикрлар