“Барселона” таркибини осиёлик футболчи билан кучайтирмоқчи

  • 21 октабря, 2020, 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европанинг энг кучли лигалари клублари Осиё футболи вакилларига эътибор қарата бошлади. Хусусан, “Барселона” раҳбарияти “Болонья” таркибида барқарор ўйин кўрсатаётган япониялик Такехиро Томиясунинг трансфери бўйича иш бошлади.

Каталонияликлар “Манчестер Сити”дан Эрик Гарсияни трансфер қила олмаётгани боис, эътиборини япониялик марказий ҳимоячига қаратди. 21 ёшли Томиясуни олиш учун каталонияликлар қишки трансферлар вақтида расмий сўров юбормоқчи.

А Серияда иккинчи мавсумини ўтказаётган Томиясу “Балонья” сафида 33 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир марта ишғол қилди ва учта голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию