"Барселона" таслим бўлди!

"Барселона" "Бавария"га Левандовски борасида янги таклиф юбориш ниятида. 

Аввалроқ, мюнхенликлар Каталония клубининг 40+5 кўринишидаги таклифини рад этган ҳамда 50 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишини айтганди. 

"Sport1" нашрининг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" Роберт учун "Бавария" сўраган 50 миллион еврони беришга тайёр. Улар яқин вақт ичида расмий таклиф билан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.  

Ушбу трансферга фақат бир нарса тўсиқ бўлиши мумкин. Айни вақтда Германия чемпионлари Левандовскига ўринбосар топа олмаяпти. 

Польшалик футболчининг ўзи "Барселона"га ўтиш ниятида. Шундай бўлса-да, машғулотлардан бош тортиб, Мюнхен клуби раҳбарияти билан зиддиятга боришни истамайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!