"Барселона" тез орада "Аякс" сардорининг трансфери масаласида расмий таклиф юборади

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс"нинг яна бир етакчисини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бу сафар амстердамликлар сардори Маттайс де Лигтга қизиқиш билдиришмоқда ва тез орада бу борада “Аякс”га расмий таклиф юборишни режалаштиришган.

Маълумот учун, 19 ёшли голландиялик ҳимоячи жорий мавсум “Аякс” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди. Transfermarkt талқини бўйича де Лигтнинг нархи 65 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" "Аякс" хавбеки Френки де Йонг билан келишувга эришишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!