"Барселона" Туранни тезроқ сотиб юбормоқчи

  • 26 апрель, 2019, 12:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ўзининг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Турандан тезроқ қутулмоқчи.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 32 ёшли футболчини тез орада трансферга қўяди. Бироқ, ҳозирча унга қайси жамоалар харидорлиги ҳақида хабарлар йўқ.

Маълумот учун, Туран жорий мавсумни “Истанбул” клуби сафида ижара асосида ўтказмоқда. У бу мавсумда 16та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Туранни 2015 йил “Атлетико”дан 34 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!