“Барселона”: У бу пулга арзимайди!

“Барселона” ароентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес трансфери бўйича ўтказилган музокараларни муваффақиятли якунлай олмади.

Каталонияликлар еврокубоклардан кейин “Интер” ҳужумчининг нархини пасайтиришини кутган эди. Бироқ, италияликлар “Барселона”га Лаутаро 111 миллион евродан камига сотилмаслигини яна бир карра маълум қилди.

Каталонияликлар эса пандемия даврида бу даражадаги катта маблағни тўлай олмаяпти ва Лаутаронинг трансфер нархи ҳаддан зиёд ошириб кўрсатилганини таъкидламоқда.

“Интер” Лаутаро Мартинесни бундан икки йил муқаддам Аргентинанинг “Расинг” клубидан 25 миллион еврога сотиб олганди. Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳужумчи 35 та учрашувда 14 та гол урди ва учта голли пас оширди. “Барселона” унинг ўрнига трансфер суммаси анча арзон бўлган “Лион” вакили Мемфис Депайни  олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!