"Барселона" учун етарлича бошоғриқ пайдо бўлди

"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Европа гранд клубларини ўзига қаратишда давом этмоқда.

ESPN нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчи учун "Пари Сен-Жермен" клуби даъвогар клублар сафига қўшилди. Бунгача Мартинес хизматларига "Барселона", "Реал" ва МЮ клублари қизиқиш билдираётган эди.

Олдинроқ, матбуотда Мартинес учун курашда "Барса" етакчи сифатида тилга олинаётган эди. Бироқ парижликларнинг футболчи учун курашга қўшилгани каталонияликлар учун етарлича бошоғриқ туғдириши мумкин экан.

"Интер" билан шартномаси 2023 йилда якунига етадиган Мартинес жорий мавсумда А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!