"Барселона" учун жиддий йўқотиш!
"Барселона" Ла Лиганинг 6-турида "Сельта"ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаган Френки де Йонг 36-дақиқада захирага олинди.
Клуб расмий баёнотида ярим ҳимоячини ўнг тўпиғидан жароҳат олганини маълум қилди. Миш-мишларга кўра, у камида бир ярим ойни ўтказиб юборади. Де Йонг "Эл-класико"да майдонга туша олмаслиги аниқ бўлмоқда.
Хавининг таъкидлашича, нидерландиялик футболчи "Сельта"га қарши баҳсда дам олиши керак бўлган, лекин у ўйнашни истади.
Фикрлар