«Барселона» учун хавотир: Рафинья бежизга алмаштирилмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси сейшанба куни Австралияга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда. Ҳозирча иккинчи бўлим ўйинлари давом этаётган бир пайтда "пентакампеонлар" 3:2 ҳисобида олдинда бормоқда.

Танаффусда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти вингер Рафиняни майдондан олди. The Touchline нашри хабарига кўра, футболчи оддий тактик қарор эмас, балки мушаклардаги ноқулайлик сабаб ўйинни давом эттира олмаган.

Бу ҳолат табиийки, «Барселона» раҳбарияти ва мураббийлар штабини ташвишга солмоқда. Аввалроқ матбуотда каталонияликлар Рафинянинг Бразилия термаси сафидаги ўйин дақиқалари эҳтиёткорлик билан назорат қилинишини истаяётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Рафиня жорий мавсумни жуда кучли бошлади: у «Барселона» таркибида саккизта учрашувда 14 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!