"Барселона" Украина терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Барселона" ўз сафига "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченкони қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” Украина терма жамоаси аъзосини бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Айни дамда клублар ушбу трансфер бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

“Манчестер Сити” 23 ёшли Зинченкони 2016 йил “Уфа”дан сотиб олган эди. У ўтган вақт мобайнида “шаҳарликлар” сафида 68 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 24 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!