«Барселона» украиналик ёш истеъдод билан шартномани узайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ўз академиясининг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири, украиналик ярим ҳимоячи Артем Рыбак билан шартномани узайтириш бўйича келишувга келди, дея хабар бермоқда Sports.kz нашри Barca Universal манбасига таяниб.
 

Ёшлар терма жамоасида тўп сураётган 16 ёшли футболчи билан янги шартнома 2029 йилга қадар мўлжалланган.
 

Артем Рыбак «Барселона» тизимига 2022 йили қўшилган. Унгача у Донецкнинг «Шахтёр» клуби академиясида тарбияланган. Украинада уруш бошланганидан сўнг футболчи оиласи билан бирга Испанияга кўчиб ўтган.
 

Каталония клуби мутахассислари ёш ярим ҳимоячининг салоҳиятини жуда юқори баҳоламоқда. У «Барселона» академиясида 2010 йилда туғилган футболчилар авлодининг энг ёрқин ваъда берувчи вакилларидан бири сифатида кўрилмоқда.
 

Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Рыбакнинг ривожланиши учун энг мақбул позиция сифатида ҳужумкор ярим ҳимоячи ролини кўрмоқда. Ушбу ўринда у ўйинни ташкил этиш, ҳамда жамоадошлари учун хавфли вазиятлар яратишда кўпроқ эркинликка эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!