"Барселона" Умтитининг трансфер нархини эълон қилди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити мавсумлар оралиғида жаомасини ўзгартириши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга кўра каталонияликлар раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"нинг франциялик футболчи борасида нияти жиддий эканини тушуниб етди. Шу боис улар Умтитини 70-90 миллион евро атрофига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, унинг учун ҳозирда "Арсенал" ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. У ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!