Ла Лигада октябрь ойининг энг яхши мураббийи учун номзодлар эълон қилинди
Жозе Моуринью Ла Лигада октябрь ойининг энг яхши мураббийи номига асосий даъвогарлар қаторига киритилди.
Ла Лиганинг октябрь ойи якунларига кўра энг яхши мураббий соврини учун номзодларни эълон қилди. Улар орасидан Жозе Моуриньо ҳам жой олди. Унинг қўл остида «Реал» ўтган ойда чемпионат доирасида «Вильярреал»ни 1:0, «Севилья»ни 4:1 ва энг муҳими, «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Эль-класико» «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди.
Моуриньонинг рақиблари «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ва «Реал Сосьедад» устози Пеллегрино Матараццо бўлади. Уларнинг жамоалари ҳам октябрь ойида барча учрашувларда ғалаба қозониб, максимал очко тўплашди. Шу билан бирга, «Атлетико» 31 октябрь куни ой доирасида яна бир учрашув ўтказади.
Ла Лигада 10 турдан кейин «Барселона» мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Изоҳлар (0)