"Барселона" ва "Атлетико" "Ювентус" футболчисини сотиб олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клубининг 27 ёшли франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо Пиреней ороли клубига ўтиши мумкин. "Кекса синьора" ярим ҳимоячисига бирданига иккита Испания топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Todofichajes" нашри хабарига кўра, футболчи учун курашда Каталониянинг “Барселона” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари бор. Клублар Рабьони текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин, чунки унинг туринликлар билан шартномаси келаси ёзда тугайди.
Адриен Италия жамоасида 2019 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар