“Барселона” ва Депай келишиб олди
Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай “Барселона” клубидан “Ювентус”га ўтиши кундан-кунга аниқ бўлиб бормоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” 28 ёшли футболчини текинга қўйиб юбормоқчи. Бу ҳолатда Каталония клуби футболчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун товон пули тўламайди.
Олдинроқ ОАВ "кекса синьора" Депай билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берганди. Мемфиснинг Туриндаги маоши беш миллион еврони ташкил қилади.
Голландиялик футболчи ўтган мавсум "Барселона" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар