Манба бераётган хабарга кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўнг қанот ҳимоясидан кўнгли тўлмаяпти. Шу сабабли, ўтган ёзда "Ювентус"дан олиб келинган Жоау Канселуни "Барселона" футболчиси Нельсон Семедуга алмаштиришни истамоқда. Ўз навбатида, каталонияликлар ҳам Семедуни ватандоши билан алмаштиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Гвардиола манчестерликлар бош мураббийлигига тайинланганидан буён қанот ҳимоячилари учун жами 140 млн фунт-стерлинг сарфлашга улгурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)