"Барселона" ва Месси ўртасидаги музокаралар қандай кетмоқда?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ўзининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилмоқда.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар келишувнинг сўнгги босқичида музокаралар олиб бормоқда. Янги шартнома 2023 йилнинг ёзигача имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, яна бир неча кун ичида у эркин агентга айланиши мумкин.

34 ёшли Месси ўтган мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 47 та учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда 38 гол урган ва 14 голга узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!