"Барселона" ва "Севилья" футболчи алмаштирмоқчи

"Барселона" клуби хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични "Севилья"га қўйиб юборишга тайёр.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар 32 ёшли футболчисини 20 млн еврога баҳолашмоқда. Аммо, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб андалусияликлар ушбу маблағни тўлай олмасликлари мумкин.

“Барселона” эса бу вазиятда “Севилья” билан футболчи алмаштиришга ҳам тайёр. Улар Ракитич эвазига "Севилья"дан Жюль Кунде ёки Диего Карлосдан бирини беришни сўрашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!