"Барселона" ва "Севилья" иштирокидаги Испания кубоги финали қайси стадионда ўтиши маълум бўлди

Хабарингиз бор Испания кубогининг бу мавсумдаги финалида "Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Эътиборлиси, 21 апрель кунига режалаштирилган учрашув “Атлетико”нинг уй стадиони ҳисобланган Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар агар Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқишса, кубок финалини бошқа кунга қолдиришни сўраб Испания футбол федерациясига мурожаат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!