“Барселона” ва “Сити” орзусидаги юлдуздан қуруқ қолди
“Бавария”нинг етакчи ўйинчиларидан Йозуа Киммих ўтган мавсум захирада ўтириб қолгани туфайли клуб раҳбарияти ёзда уни сотиб юбормоқчи бўлди.
29 ёшли ярим ҳимоячи бир йилдан кейин эркин агентга айланишини инобатга олган “Барселона” ва “Манчестер Сити” келаси ёз уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётган эди.
“Бавария”га бельгиялик мутахассис Венсан Компанининг бош мураббий этиб тайинланиши Йозуа Киммихга фойда бўлди. Немис футболчи янги мавсумдан яна асосий таркибга қайтди.
2014 йилдан бери мюнхенликлар сафида тўп тепаётган ўйинчи бош мураббийнинг ўзига бўлган ишончини ҳис қиляпти ва бунинг ортидан клуб билан янги шартнома имзолашга қарор қилди.
Киммихнинг Мюнхен суперклубида қолиш истаги Каталония ва Манчестер грандларининг режасини пучга чиқарди.
Фикрлар