“Барселона” вице-президенти: Неймар чиндан ҳам "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда

“Барселона” клуби вице-президенти Хорди Кардонер ПСЖ ҳужумчиси Неймар чиндан ҳам каталонияликлар сафига қайтмоқилиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

“Неймар бизга “Барселона”га қайтишни хоҳлаётганини айтди. Бироқ, гап шундаки, “Барселона” уни сотиб олишни режалаштирмаганди. Биз унинг трансферида иштирок этмаганмиз ва шу боис бунинг имкони бор ёки йўқлигини билмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Неймар – ажойиб футболчи”, - дейди Кардонер.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ва ПСЖ 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери масаласида музокараларни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!