"Барселона" вице-президенти Неймарнинг трансфери ҳақида: "Бугун бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас ”

"Барселона" вице-президенти Хорди Кардонер ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Каталония клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

“Президент айтганидек, бугун Неймарнинг ўтиши масаласи кўриб чиқилмаяпти. Ҳаммаси қийин. Биз шунчаки кузатувчимиз. Биз унинг Парижда бахтсиз эканлигини биламиз, аммо вазиятни ўша ерда ҳал қилиш керак.

Биз Неймар ҳақида гаплашмадик. "Барселона" ва ПСЖ бир-бирларини жуда ҳурмат қилишади ва агар Неймар номзодини муҳокама қилсак, бу борада гаплашиб кўришимиз мумкин. Бугунги кунда эса, бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ”.

Манба: Sky Sports.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!