"Барселона" хатога йўл қўйган эди

"Барселона" 2017 йилда Альфонс Дэвис трансферини амалга ошириши мумкин эди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Ўшанда каталонияликлар чап қанот ҳимоячисини саккиз миллион еврога харид қилиш имконияти бор эди, бироқ томонлар ўртасидаги музокара номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган.

Якунда "Бавария" ўн миллион евро эвазига Дэвисни қўлга киритган эди.

Transfermarkt нашри маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг ҳозирги трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!