“Барселона” Хавининг ўрнини ким эгаллашини ҳал қилди

  • 16 Jan 21:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Суперкубоги финалида “Барселона”нинг ашаддий рақиб – “Реал”дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгани бош мураббий Хави Эрнандеснинг клубдаги кейинги фаолиятини шубҳа остига қўйди.

Журналист Адриан Санчеснинг маълум қилишича, клуб хўжайинлари Хавининг ўрнига бош мураббий топиб қўйган.

Агар Хави Эрнандес истеъфога чиқариладиган бўлса, унинг курсисини “Барселона” ўринбосарлари таркиби билан ишлаётган Рафаэль Маркес эгаллайди.

Айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, Маркес номзоди тезкор ечим сифатида қабул қилинмоқда. Кейинчалик, жамоани юксак чўққиларга кўтаришга қодир бошқа тажрибали мутахассис топилгунига қадар клуб мутасаддилар  Маркес хизматидан фойдаланади.

Comments

You must be logged in to commet!