Ads

“Барселона” Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньони ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган кўринади. Каталонияликлар бразилиялик футболчини харид қилиш учун унинг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евролик бадал пулини тўлаб беришга тайёр эканликларини маълум қилишган.

RAC1 нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “кўк-анорранглилар” 28 ёшли футболчи учун олдин ҳам икки маротаба таклиф жўнатишган ва хитойликлар ҳар иккала таклифга рад жавобини беришиб, Бразилия терма жамоаси аъзосининг 40 миллион евродан камига сотилмаслигини маълум қилишган.

Қайд этиш лозим, Паулиньонинг ўзи ҳам айни пайтда Испанияга кўчиб ўтишни истамоқда.