"Барселона" Холанд учун ўз юлдузидан фойдаланмоқчи

"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле тез орада бошқа клубга ўтиши мумкин. 

"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар раҳбарияти франциялик футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи. Амалдаги битимга кўра, Дембеле яна бир йил "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиши лозим.

Ёки "Барса" олдида 1 февралдан бошлаб 24 ёшли ҳужумчининг маошини тежаш варианти ҳам бор. Аммо бунинг учун Усмоннинг розилиги керак. Агар у таклифни инкор этса, шартномада кўрсатилган пулни тўлиқ олади. Жоан Лапорта Эрлинг Холанд трансферини амалга ошириш учун барча ишни қилмоқчи.

Дембеле жорий мавсум "Барселона" либосида 11 учрашувда 1 гол ва 2 ассист қайд этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!