“Барселона” Холандни қандай олмоқчи экани ошкор бўлди

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандга испан грандлари – “Реал” ва “Барселона” харидор экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Кўпчиликни молиявий инқирозлардан тўлиқ чиқа олмаётган “Барселона” қимматбаҳо футболчини қандай қўлга киритиши қизиқтираётган эди.

Futbol Objetivo нашри “Барса” хўжайини Жоан Лапортанинг Холанд трансфери бўйича режасини ошкор қилди. Унга кўра, каталонияликлар уч банддан иборат стратегик режа тузган.

Биринчи босқичда Холанднинг трансферига пул тикадиган инвесторлар ишга солинади. Ҳозир мутасаддилар ана шу инвесторларни топишга киришган.

Кейинги режа, бир неча футболчилар, хусусан Роберт Левандовски, Жюль Кунде ва Рафиньяни сотиб юбориб, трансфердан келган маблағни Холандни олишга йўналишдан иборат.

Учинчи қадам Эрлинг Холандни молиявий масалаларга эътибор қаратмасдан, “Барселона”дек буюк клуб билан ўз тақдирини боғлашга кўндириш бўлади.

Лапортанинг бу режаси иш берадими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.        

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!