"Барселона" янги футболчисини Ла Лига рўйхатидан ўтказди

CHERY AUTO

"Барселона" жамоанинг янги ҳужумчиси Маркус Рэшфордни рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти хабар бермоқда. Шунингдек, англиялик футболчи "кўк-анорранглилар"нинг 16 август, шанба куни бўлиб ўтадиган Испания Ла Лигасининг 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши ўйин қайдномасига киритилган.

Tecno

Каталония клуби 23 июль куни Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед"дан ижарага ўтганини эълон қилди. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан ижара шартномаси муддати 2025/2026 йилги мавсум охиригача тузилган ва сотиб олиш имкониятини назарда тутади.

"Мальорка" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин "Malorka Son Moix" стадионида бўлиб ўтади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 22:30 да янграйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!