"Барселона" янги ярим ҳимоячи топди
"Гранада"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Брайан Сарагосага "Барселона"нинг қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди. Испаниялик футболчи жорий мавсумнинг биринчи қисмидаги ёрқин ўйини билан "кўк-анорранглилар"ни ҳайратда қолдирди.
Сарагоса Испания чемпионатининг ўнта учрашувида қатнашиб, бешта гол (биттаси пенальтидан) ва битта голли узатмани амалга оширди.
Брайан "Гранада"да 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ёзига қадар. Унинг трансфер нархи саккиз миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар