"Барселона" дарвозабон позициясини янгиламоқчи. Каталонияликлар "Милан" посбони Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Football Italia" хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, "Барса"нинг айни дамдаги асосий дарвозабони Марк-Андре жамоани тарк этади. "Боруссия" Дортмунд Тер Штегенни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

"Барселона" Доннарумма учун курашда "Ювентус"ни ортда қолдирмоқда. Италиялик посбоннинг агенти Мино Райола ҳам мижозини Ла Лигага олиб келмоқчи.

Якунланган мавсумда Жанлуижи 37та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол ўтказиб юборган ва 14та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!