"Барселона" январда янги ҳужумчи сотиб олади
"Альбасет" клуби форварди Рей Манай фаолиятини "Барселона"да давом эттирадиган бўлди.
GianlucaDiMarzio.com тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 22 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олиш бўйича келишувга эришишган.
Таъкидлаш керакки, албаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафига келиши билан ўринбосарлар жамоасига йўл олади.
Маълумот учун, Манай жорий мавсум “Альбасет” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз номига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар