"Барселона" япониялик футболчини харид қилмоқчи
Япониянинг "Сересо Осака" клуби ярим ҳимоячиси Жун Нишикава "Барселона" қизиқишлари доирасида, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Каталония клуби раҳбарияти ёш хавбек билан жорий йилда шартнома имзолашга умид қилмоқда. Футболчи февраль ойида 18 ёшга тўлади, шундан сўнг у Европа клублари таркибига қўшилиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Нишикава 17 ёшлилар Жаҳон чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушиб, учта гол киритишни уддалаган.

Фикрлар