“Барселона” ярим ҳимоячини сотишга тайёр

“Барселона” футболчиси Френк Кессье жамоани тарк этиши мумкин. “Diario Sport” нашри хабар беришича, Каталония клуби 25 ёшли футболчини 10 миллион еврога сотишни мақсад қилган.

Франк ёзда “Милан”дан Испания клубига келиб қўшилганди. Унинг “кўк-анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади.

Хави Кессьени ушбу мавсум барча чемпионатларда 13 та ўйинда майдонга туширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!