"Барселона" клуби ёш ярин ҳимоячиси Анссумане Фати билан шартнома имзолади.

Янги битимга кўра, Фати 2022 йилнинг 30 июнигача каталонияликлар шарафини ҳимоя қилади. Шу қаторда, битимни яна 2 йилга узайтиришлари мумкин.

Фатининг сотиб олиш қиймати 170 миллион еврога кўтарилди. Футболчи жамоа билан профессионал шартномага эга бўлган куни, ушбу маблағ 400 млн еврогача кўтарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Фати Ла Масиянинг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 10 ёшидан буён "Барселона"да ҳаракат қилиб келади.

Ярим ҳимоячи "Барселона"нинг асосий таркибида шу йили дебют қилди 9 та беллашувда майдонга тушиб 2 та гол урган бўлса, яна битта голли узатмани амалга оширди.