"Барселона" ярим ҳимоячиси Европадан кетяпти

"Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пуч "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди. 

22 ёшли испаниялик ўйини МЛС клуби билан 3 йиллик шартнома борасида музокараларга эришиш арафасида. 

Қайд этиш лозим, "кўк-анорранглилар" ўз ўйинчисини текинга қўйиб юбормоқда. Каталония жамоаси унинг кейинги сотувидан маълум миқдорда улуш олади. 

Қайд этиш лозим, 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфермаркт порталидаги баҳоси 7 миллион еврони ташкил этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!