"Барселона" ярим ҳимоячиси "Севилья"га ўтмоқчи
"Барселона"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Севилья"га қайтиш режасига қарши бўлмаслигини маълум қилди.
"Менинг аёлим "Барселона"га бошқа қайтишимизни хоҳламайди. "Севилья"га қайтиш? Кўрамиз. Агар бу савол ўртага чиқадиган бўлса, бундан фақат ҳурсанд бўламан.
Собиқ жамоаларим ҳақида гап кетса, айнан "Севилья"га биринчилардан бўлиб қайтишни хоҳлаган бўлар эдим. Бу қачондир юз беришига умид қиламан. Улар ҳозир ажойиб натижалар қайд этишмоқда, бу эса мени жуда ҳурсанд қилмоқда", - дейди Ракитич.
Фикрлар