"Барселона" ярим ҳимоячиси "Валенсия"га ўтишга яқин турибди
"Валенсия" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарани ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда “кўршапалаклар” тез орада 26 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 10 млн евро эвазига сотиб олишади. Улар аллақачон Алькантара билан шахсий келишувга эришиб бўлишган.
Маълумот учун, Рафинья Алькантара “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2011 йил дебют қилган. Орада “Сельта” ва “Интер” клубларида маълум муддат ижарада тўп сурди. Унинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар