"Барселона" ёш ҳимоячиси билан янги шартнома имзолашга яқин
Каталониянинг "Барселона” клуби Александро Балде билан янги шартнома борасидаги музокараларда жиддий муваффақиятга эришди. "Sport" нашрининг ёзишича, томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга яқин.
Балденинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси кейинги мавсум охирида якунига этади. Каталония раҳбарияти футболчини 2027 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Жамоа молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммоларга қарамай, футболчига янги шартномасини расмийлаштира олишини кафолатлади.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Балде Хави қўл остида "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасига йўл олди. Ҳимоячи Ла Лиганинг ушбу мавсумида 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар